Биз хакимизда

Биз хакимизда

«Косонсой санаторийси» Маъсулияти чекланган жамияти тугрисидаги

М А Ъ Л У М О Т

«Косонсой санаторийси» МЧЖ куп сохали ихтисослашган шифо маскани булиб, денгиз сатхидан 943 метр баландликда, Чоткол тог тизмалари этагида, Косонсой дарёси буйида, Наманган вилоятининг Косонсой туманида жойлашган иклимий ва бальнеологик санаторийдир.

Санатория харакат-таянч органлари. ошкозон ичак, асаб системаси, юрак-кон-томир касалликлари. нафас йуллари, гинекологик ва сийдик йуллари касалликларини даволаш учун ихтисошлаштирилган.

Санаторияда даволаш ишларини 11-та малакали Олий ва 1-тоифали шифокорлар, хамда 42-та урта тиббиёт ходимлари олиб борадилар.

Санаториянинг умумий ер майдони 14,8 га-ни ташкил килади. Санатория худуди жахон андозалари даражасидаги «Ландшафт» кичик архитектура ва хар-хил турдаги 5000 тупдан зиёд манзарали 3000 тупдан зиёд мевали дарахт ва гуллар билан безатилиб, кукаламзорлаштирилган. Санаторияда замонавий типда курилган ва шинам жихозлар билан таъминланган 300 уринли ошхона, 200 уринли кино-концерт зали, дискотека, кутубхона, спорт уйинлари майдончалари, 250 уринли даволаш булими, 200  уринли 3-каватли ётокхона, 4-та 62-уринга мунжалланган котедж бинолари, сауна-бассейн, ёзги очик чумилиш сув хавзаси, согломлаштириш маркази, «Чашмаи шифо» маданий дам олиш мажмуаси, музей ва бошка бино-иншоотлар бу ерга ташриф буюрган даволанувчилар хизматида булади. Ётокхона биноси ва котеджларда барча кулай шарт-шароитлар мухаё килинган булиб, замонавий мебел ва жихозлар билан безатилган люкс, апартамент, 1-кишилик, 2-кишилик хоналарда хожатхона, душ ва ванналари хонада жойлашган. Санатория иссик ва совук сув билан таъминланган, марказий окава сув ташлаш иншоотига уланган.

Асосий даволаш омили иклим ва табиий маъданли сувдир. Хавода кислород зичлиги 26%-ни ташкил этади.Табиий маъданли сувининг чукурлиги 520-метр. Минерал сув 446-470 метр оралигида бур системасининг кумтош катламлари орасида жойлашган.

Сувнинг минерализацияси 0,6-1г/л.

Кимёвий таркиби буйича сульфат-хлорид-гидрокарбонат-натрийлидир.

Таркибидаги натрий биокарбонат микдори 54 % -ни ташкил килади.

Харорати 27 С, Скважина дебети 30 м3/суткасига.

Н.А.Семашко  номидаги ИТ ва ФТ институтининг 1986 йил 6 ноябрдаги  01/952-сонли тиббий хулосасига кура ушбу сув махсус компонентсиз сув хисобланади.

Ушбу табиий минерал сувидан истеъмол килиш, хамда ванналар кабул килиш йули билан беморларни даволашда ишлатилади.

Санаторияда юкоридагилардан ташкари даволаш булимида физиотерапия аппаратларидан стат душ, дарсонолизация, УВЧ, УЗТ, Электросон, Ампилипульс, Тонус, ДМВ, ЛУЧ-3, Магнитотерапия, «ЛИМФОДРЕНАЖ», «BTL 6000», «BTL 4000» типдаги янги замонавий физиотерапия аппаратлари, Лазер терапия, Полюс, Кварц, Соллюкс, Нурли ванна, Шам билан даволаш, Механомассаж, «Нугабест» уриндикли массаж, гальвано-балчик, сув муолажаларидан сув ости массажи, ванна, айлана душ, 4-комфорли ванна, «ЖАКУЗИ» ва фито хамда маржонли сув ванналари, ГАИ, ичакларни ювиш хонаси, «АМОК», гинекологик касалликларни чайиш, хамда нафас йуллари кассаликлари учун «Тузли горлар»и кентерли ФИТО-БОЧКА, кум билан даволаш хоналари мавжуд. Бундан ташкари санаторияда фитобар ва кислородли коктейл бериш хоналари мавжуд булиб 20 га якин доривор усимликлардан турли хилдаги шифобахш чой-дамламалари тайёрланади. Диагностик текширувлардан УЗИ, ЭКГ, Клиник-биохимик лабароториялари мавжуд, шунингдек тор доирадаги мутахассислар маслахатлари йулга куйилган.

Санатория даоланувчилари учун доимий равишда Фаргона водийсининг диккатга сазовор дам олиш масканлари ва зиёратгохларига саёхатлар уюштирилади.

Санатория йил давомида фаолият курсатади.